Ассалому алайкум! Устозлар, азон чақирганда инсон биронта юмуш билан банд бўлса ўтириш шартми? Ёки таҳорат қилишга ҳаракатни бошласа ҳам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўтириш шарт эмас жавоб бериш суннат. Валлоҳу аълам!