Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Агар сақол қўйишга ота она қарши чиқса нима қилиш лозим?

00:00 / 20.01.2007 | eski savollar | 7955

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу шайх жаноблари. Ўзим Ўбекистонликман, 1 йилдан буён Америкадаман, бу ерга келиб намозларга бефарқлигим йўқолди. Хаётга жиддий қарайдиган бўлдим. Анча-мунча нарсани билардим-у амал қилмас эдим. Лекин Аллоҳга беҳисиб шукрлар бўлсинки, билганларимга амал қилиб, илм олиб юрибман. Шу ерда хидоятга келдим. Сизга саволим шундан иборатки, суннат-вожиб амалларидан бири бўлмиш соқол хақида. анчадан бери соқол қўйиб юргандим, уйдагилар бундан бехабар эдилар, лекин тақдир-тақазоси билан соқол қўйганлигимни укамдан эшитиб, олиб ташлашим хақида гапиришди. Ота-онам жудаям қаттиқ туриб олишган соқолимни олиб ташлашимга. Нима қилишни хам билмай қолдим. Мен ўйлашимга қараганда олдинги ахволим ўзгарганлигигами ёки бошқа нарсаданми ота-онам юртимга қайтишимдан хавфсираб қолишган. Нима қилишга бошим қотти. Биродарларим сизга хат ёзишни маслахат беришди. Бир ёқда ота-онамни рози қилиш, бир томонда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқол қўйишга буюрганлари. Нимани лозим деб биласиз?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир мўмин-мусулмон учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳар бир шахсдан устун турадилар. Ота-онанинг розилигига ҳам Ул зот чақирганлар. Ота-оналар боласини Пайғамбар алайҳиссаломга хилоф иш қилишга чақиришлари мумкин эмас. Ота-онанингиз ўзимиздаги ҳолатдан ортиқча қўрқаётган кўринади. Уларга тушунтириш керак. Албатта, эҳтиёткорлик зарар қилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat