Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўйин учун пул тикиш ва уйланишдаги

00:00 / 20.01.2007 | eski savollar | 4713
Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳи wа барокатуҳу,Мухтарам Шайх жаноблари, аввалаб бор Аллоҳга беадад шукрлар бо'лсинки,менга ба'зи масалалар бо'йича мурожат этиш имкониятини яратди.Бу о'ринда агарда ушбу саволларим бирор ноо'ринлик ёки илмсизликдан дарак берса,узримни қабул қиласиз деган умиддаман,Аллоҳнинг узи гуноҳларимизни магфират этсин, :иншааллаҳ Мен сизга 2 масала бо'йича мурожат этмоқчиман. Биринчи масала мени до'стимга бог'лиқ,иккинчиси о'зим биландир.Биз о'збеклар та'лим олиш мақсадида wа Аллоҳ инояти билан ҳозирги кунда чэт элдамиз.Муаммо шундаки, менинг до'стим бу ерда ва афсуски,бизда ҳам ривож топаётган қимор о'йинларига берилиб қолган. Шу даражада берилганки, уни бу ё'лдан қайтариш мақсадида бизлар ҳам яхши ҳам ёмон гапириб ко'рдик.Бу ерда гап бирор бир спорт о'йинининг натижасини олдиндан айтиш башоратига асосланган қимор тури ҳақида кетмоқда. Мен, шу до'стимни бу ё'лдан қайтариш ниятида шариатидаги ушбу қимор масаласи бо'йича аниқ далилларни келтириб,унга ёрдам бермоқчиман, :иншааллаҳ. Аммо,ислом масалалари бо'йича илмим саёзлиги туфайли ишни нимадан бошлашни билмаяпман.Бундан ташқари,қиморни айнан шу ко'ринишига(яни менимча бу икки ҳайвонни уриштиришга тенглаштирилса керак) айтилган оят ва ҳадислар ёки уламоларнинг фатволари мавжудми? :иншааллаҳ,ушбу илмий далиллар асосида мен до'стимга аниқ жавоблар бериб бу ҳаром ишдан қайтишига дав'ат этсам.2.Масала бу о'зим билан бог'лиқ.Менинг ёшим 25да. Айнан пайг'амбаримиз Муҳаммад с.а.w уйланган ёшлари.мен ҳам бу муборак суннатни бажариш ҳаракатидаман, :иншааллаҳАллоҳни инояти билан мен бир касб қилаётган эдим,ундан вақтинчалик то'хтадим, аниқрог'и бир муаммо сабали о'ша ишимдан айрилдим. Мен бу ишдан орттирган :иншааллаҳ ҳалол маблаг'ларга О'збекистонга бориб уйланмоқчи эдим. Албатта бу ҳодисани мен синов деб билдим ва сабр қилишни мақсад этдим.Эндиликда ушбу муаммони ҳал этилиш ҳаракатидаман. Муборак ҳадисларда айтилишича, Аллоҳ юлида, ҳаромдан сақланиш мақсадида уйланишни ният қилиб ҳаракат қилса,унинг ҳаракатига Аллоҳ барокотлар ато этади ва албатта уни руёбга чиқаради.Мен сиздан ушбу ҳолатда айтиладиган дуолардан ҳам ма'лумотлар беришингизни со'райман, :иншааллаҳ мен уни намозлардан со'нг зикрларда айтсам, мақсадга мувофиқ бо'лар эди, деб уйлайман.Агарда саволларим изоҳининг узунлиги сизни бирор маломатга қо'йган бо'са,авф этгайсиз.Сизга шу масалалардаги жавобингиз учун олдиндан раҳмат айтаман.Аллоҳ Сизга шарафли ишингизда омад ва ривожлар ато этсин!Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳи wа барокатуҳу Ҳурмат билан,Абдуллоҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ќимор турли ўйин воситалари билан пул тикиб ютиб олишга уринишдир. Исломда ќимор ћаром ќилинганида ћам унинг бир ќанча турлари бор эди. Уларнинг бирортасининг номи айтилмасдан фаќат ќимор сўзи ишлатилган. Шунинг учун бундан кейин чиќадиган барча ќиморлар ћам ћаром бўлаверади.- Аллоћ таоло Ќуръони Каримда:«Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, ќимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз», деган. Араб тилида «хамр»» сўзи «тўсиш», «беркитиш» маъноларини англатади. Тановул ќилган кишининг аќлига таъсир этадиган, унинг аќлини тўсадиган, беркитадиган, бошќача айтганда, маст ќиладиган ћар бир нарсага «хамр» дейилади. Пайѓамбаримиз соллаллоћу алайћи васалламнинг ћадисларида: «Ћар бир маст ќилувчи нарса хамрдир, ћар бир хамр ћаромдир», дейилган. Бундан англашиладики, «Ароќдан бошќа нарсаларни ичса бўлаверадими? Ичмасаю, чекса нима бўлади?» каби саволлар, шунингдек, «ароќнинг ўзи ћаром эмас экан-у, маст ќилиши ћаром экан», деганга ўхшаш «шарћ»лар ћаммаси ўринсиз ва мантиќсиз гаплардир.«Ќимор» аслида арабча сўз, аммо оятда айнан «ќимор» сўзи эмас, балки унинг муродифи «майсир» сўзи келтирилган. Бу эса, осонлик билан мол топиш маъносини билдиради. Яъни, ќиморнинг ћаќиќий маъносига далолат ќилади.Бут ва фол очадиган чўплар ћаќида аввалги оятлар тафсирида етарли маълумотлар берилган.Аллоћ таоло ушбу оятда хамр тановул ќилиш ва ќимор ўйнаш каби амалий гуноћларни бутга чўќиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маънавий жиноятларга тенглаштирмоќда. Баъзи одамлар бутга чўќинишдан ќаттиќ ћазар ќиладилар, ўлиб кетса ћам бу ишни ќилишга кўнмайдилар. Аммо ароќни ичаверадилар, ќиморни ўйнайверадилар. Фолбинга бориш ћаќида ћам шу фикрни айтса бўлади. Аллоћ таоло бу ишларнинг барчасини ќўшиб-жамлаб туриб бир хил баћо бермоќда.«Албатта, хамр, ќимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир», демоќда. Сўнгра иймон келтирган бандаларига хитоб ќилиб:«Бас, ундан четда бўлинг», демоќда.Яъни, мўмин бандаларнинг нажот топишларига шояд ушбу ифлосликдан ва шайтоннинг ишидан четда туриш сабаб бўлса, демоќда.Кейинги оятда эса, хамр билан ќиморнинг ушбу суранинг сиёќига мос келадиган равишда зарарларини ћам эслатиб ўтмоќда:«Албатта, шайтон хамр ва ќимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ћамда сизларни Аллоћнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоћлайдир. Энди тўхтарсизлар?!»Юќорида ўтган оятларда аввалги умматларнинг ћалокатига уларнинг ораларига тушган адоват ва ёмон кўришлик ћам сабаб бўлгани эслатилган эди.Бундай ўзаро адоват ва ёмон кўришлик мусулмонлар орасида ћам пайдо бўлишига хамр билан ќимор сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланмоќда. Хамрнинг шахсга, оилага, жамиятга ва бутун инсониятга келтирадиган зарарлари ћаќидаги маълумотлар жуда ћам кўп, маълум ва машћурдир. Бу ћаќиќатларни бутун дунё–мусулмон ћам, кофир ћам, худосиз ћам, ћатто ароќхўрлар ћам яхши билади. Биз у маълумотларни такрорлаб ўтирмайлик-да, ушбу ояти каримада зикр ќилинган зарарини–кишилар ўртасида адоват ва ёмон кўришга сабаб бўлишини эслаб ўтайлик. Агар эътибор берадиган бўлсак, ќаерда ичкилик бўлса, ўша жойдан кўнгилсизлик келиб чиќади. Ичкилик туфайли оилалар бузилгани ќанча, ака-укалар, ота-болалар, дўст-оѓайни, ќўни-ќўшнилар бир-бирига душман бўлгани ќанча. Ишхона, маћалла-кўй, тўй-маросим, дам олиш жойлари ва жамоатчилик тўпланадиган ерлардаги адоват ва ёмон кўришларнинг ћисобига етиб бўлмайди. Ћозирга келиб ичкилик, ароќхўр давлат раћбарлари сабабли, мамлакатлар орасига ћам адоват солмоќда.Шунингдек, ќимор ћам зарари кўп иллатдир. Айниќса, кишилар ўртасига адоват ва ёмон кўришлик солиши ћаммасидан ўтиб тушади. Буни содда мантиќ ћам кўрсатиб туради. Ютќизган ќиморбоз ўзидан бир даќиќа ва бир ћаракат ила катта ёки оз миќдордаги маблаѓни ютиб олган ќиморбозни ћеч ќачон яхши кўрмайди ёки унга ўзини дўст санамайди. Ќиморнинг орќасидан чиќќан жанжаллар, душманликлар, ёмон кўришлар, ќотилликлар ћаќида ћар доим эшитиб турамиз.Аллоћ таоло бу икки нарсани–хамр ва ќиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши», деб атамоќда. Аллоћ Ўз бандаларига мећрибон бўлгани учун уларни ифлослик ва шайтоннинг ишидан ќайтаради. Нопок таомларни зарарли бўлгани учун ћаром ќилганидек, ифлос ишларни ћам бандаларига зарарли бўлгани учун ћаром ќилади.Ушбу ояти каримада зикр ќилинган ароќ билан ќиморнинг зарарларидан иккинчиси–улар одамларни Аллоћнинг зикридан ва намоздан тўсиши. Бу маълум ва тушунарли ћол. Ароќхўрнинг ароќ ичишининг ўзи Аллоћни эсламаслигига далил. Ичиб маст бўлиб олгандан кейин эса, умуман эсга олмайди. Намоз ћам, бошќа ишлар ќатори, ароќхўрнинг эсидан чиќади. Шунингдек, ќиморга берилиб кетган ќиморбоз Аллоћнинг зикрини ћам, намозни ћам унутади. Бу нарса ароќ ва ќимор келтирадиган зарарларнинг энг каттасидир. Бошќа жиноятлар шу унутишдан келиб чиќади.- Ўзингизга оид масалага келсак, ћар намоздан кейин ўз тилимизда ихлос билан дуо ќилаверинг. Аллоћ ќабул айласин! Биз ћам дуо ќилиб турамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat