Ассалому алайкум! Дугонам тадбиркорликни менга таклиф қилмоқда, ўйланиб қолдим. Топилган даромад ҳалол бўладими ёки ҳаром бўладими? Дори сотиб олинади пулга(дори жуда ҳам фойдали, ҳамма маълумотларни интернет тармоқлари орқали ўқиб чиқдим), 3 кун дарс ўтиларкан, дарс давомида қандай қилиб одамларни шу дорини олишга ишонтириш ҳақида дарс бўларкан. Ўзим 2 та одам топиб, уларни ўзимни номимга ёздириб қўяркамман, ҳар бир одам учун 3,5$ даромад карточкага тушаркан. Топган одамларим ҳам одам топишади, улардан ҳам шу миқдорда пул тушади. Мисол қилиб тушунтирганимда, дарахт бўлсам, мендан чиққан ҳар бир илдиздан менга 3,5$ пул карточкамга тушади. Бу тадбиркорликдан тушадиган пул қандай пул бўлади? Жавоб учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай усулда савдо қилиш шаръан ҳалол эмас. Тармоқли маркетинг деб ёзиб излаш хизматидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!