Қуръони Каримнинг охирги сурасида «Минал жаннати ван Нас» ояти бор, яъни: «Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт».Ушбу оят шайтон ҳам одамлардан, ҳам жинлардан бўлишига далилдир. Мўмин, мусулмон инсон доим шайтон ва жин шайтон васвасаси ёмонлигидан панох сўраб Аллоҳга илтижо қилиб турмоғи лозим. Жиндан бўлган вавасачининг иши осонроқ. Аллоҳдан панох сўрасак, дуоларни–ушбу сураларни ўкисак қайтади. Аммо одамдан бўлган васвасачи жуда ҳам хатарли. Бу ерда шайтоннинг ишини қиладиган одамлар ҳақида сўз бормоқда.Аллох таоло Қуръонда яна айтади:«Шунингдек, ҳар бир Пайғамбарга инсу-жин шайтонларини душман қилиб қўйдик».Бундай душманлардан ҳеч бир Пайғамбар ҳоли бўлмас экан. Жинлардан бузғунчи, иғвогар ва ёмонликка юргани шайтон бўлади. Худди шунингдек, одамлардан бузғунчи, иғвогар ва ёмонликка мойили шайтон бўлади. Ҳайвонларнинг ёмони ҳам шайтон бўлади. Буларнинг ичида энг ёмони–одам шайтондир. Ҳайвон шайтоннинг иймон ва Ислом масаласига деярли дахли йўқ. Жин шайтонлар ояти карималарда, шунингдек, ҳадиси шарифларда гувоҳ бўлганимиздек, оловдан яратилган бўлиб, кўпгина одамда йўқ хусусиятларга эгадирлар. Улар, яъни, жин-шайтонлар одамларни иғво қилиб, васвасага солиб, залолатга чақириб турадилар. Аммо Аллоҳнинг зикри бор жойдан қочадилар. Аллоҳни эслаб турадиган мўмин-мусулмон кишига улар ўз таъсирларини ўтказа олмайдилар. Аммо одамдан бўлган шайтонлар эса, ҳамма-ҳаммасидан ёмонидир. Улар доимо орамизда, кўзларимиз ўнгида туради, Аллоҳнинг зикрини қилсанг ҳам, кочмайди. Турли йўллар билан васваса қилиб, гуноҳ ишларга бошлайди. Инсу жин-шайтонлари доимо иғво ва туғён билан машғулдирлар.