Эҳтиромли Шайх ҳазратлари, Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Маълум бўлишича, юртимизга қази тайёрлаш учун ишлатиладиган ичаклар Мўғулистон давлатидан импорт қилинар экан. Билишимча, мўғуллар Ислом динидан анча йироқ миллат ва улар жўнатаётган от ичаклари қай тартибда сўйилгани номаълум. Шунинг учун шу хабарни эшитганимдан сўнг қази ейишни тўхтатдим. Бундай қазиларни ейиш мумкинми ёки еса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Камида шубҳали бўлади. Сизнинг мулоҳазангиз тўғри.