Ассалому Алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Қуйидаги ҳадисни маънонисини билмоқчи эдим:Абу Ҳанифа Ҳорисдан, у Абу Жулласдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Жуллас (розияллоҳу анҳу) айтди: «Мен Абдуллоҳ ибн Шайбонийнинг жуда катта гапини эшитганлардан бири эдим. Уни бўйнига уриб Ҳазрати Алига (розияллоҳу анҳу) олиб келдик. Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) ҳовлида оёқларини чалкаштириб осмонга қараб ётган эканлар.Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) ундан нималар деб гапирганларини сўрадилар. Абдуллоҳ ибн Шайбоний айтган сўзини (яна бир бор) гапириб берди.- Бу сўзни Аллоҳдан, унинг Китобидан ёки Аллоҳнинг Расулидан ривоят қиляпсанми? - сўрадилар Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу).- Йўқ, - деди Абдуллоҳ ибн Шайбоний.- Унда қаердан?- Ўзимдан.Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу):«Сен бу сўзни Аллоҳдан, Китобидан ёхуд элчисидан хабар бераётганингни айтсанг эди, каллангни узиб ташлардим. Агар мендан ривоят қилганингни айтсанг, сенга азоб берардим. Сен ёлғончисан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламдан эшитганман. Қиёматдан олдин ўттизта ёлғончи пайғамбар чиқади, сен ҳам ўшалардансан».Юқоридаги ривоятда зикр қилинган 30 та ёлғончи Пайғамбарларга масалан Индонезияда " Аҳмадия"оқими Пайғамбар деб ишонадиган Мирзо Ғулом Аҳмад ёки яқинда 21- майда оҳир замон бўлади деб шарманда бўлган, энди эса мен Инжилни нотўғри тушунибман, 21- май куни эмас 21-октябрда бўлади, деб чиққан "буюк инжилшунос" қария, ёки насороларнинг мормон оқими ишонадиган Ню-Ёрк шаҳридан чиққан, Инжилни қайтадан ёзган 14 ёшли Пайғамбар деб юрган болага ўҳшаш одамлар кирадими? Ёки юқоридаги ҳадисда мен тушунмаган бошқа чуқур маънолар ҳам борми?Муҳтарам устоз агарда юқоридаги ҳадисда бошқа маънолар ҳам бўлса менга тушунтириб берсангизАллоҳ ҳаммамизни сохта ва ёлғончи "Пайғамбарлар"нинг фитнасидан асрасин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ривоятда сон айтилган холос. Уларнинг айни қайси шахслар эканини биров билмайди. Хусусан, бу гап бошқа диндагиларга тегишли эмас.