Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

муолажа ва таҳорат орасидаги муаммо

00:00 / 02.06.2011 | eski savollar | 2349
ассалому алайкум. динимизга қилаётган хизматларингиз ва халқимиз илм даражасини ошиши учун қилаётган меҳнатингиздан аллоҳ рози бо'лсин ва бу ишларингизга барокотлар бериб, охиратдаги манзилингизни жаннати фирдавсларда қилсин. (иншааллоҳ)саволимга жавобни таҳорат ва табобат бо'лимларидан излаб ко'рдим. ёки беэ'тиборлик сабабидан ёки тушунмаганлигим сабабидан топа олмаган бо'лсам кк. жавобингизга муштоқман.ҳолатим: менинг танамда(оёқларимда) дардим бор, унинг шифоси учун бир неча вақт муқаддам докторларга учрашган эдик. улар да'воси оддий дейишдида ма'лум бир дориларни ёзиб беришди. дориларни оёқнинг о'ша қисмига суртиб 1 ҳафта оёқ ювилмайди дейишди, ундан кейин кейинги дори суртилади дейишди (адашмасам бу дори пайтида оёқни ювса бо'лар эди. яхши эслай олмадим). муолажани эшитиб тогриси уни қилмадим. қандай қилиб бир ҳафта оёқ ювмасдан таҳорат олса болади деб о'йладимда қилмай қо'я қолдим(дард ҳам унча ог'ир эмас эди). ҳозирги пайтга келиб эса, дард иккинчи томонга ҳам о'тди, ундан ташқари бироз ог'риқ ҳам бера бошлаяпти, ба'зида ундан сув чиққанлиги боис, намозимга ҳам ҳалақит бера бошлаяпти.саволим: 1) мен шу доридан фойдаланишим учун рухсат борми, таҳоратни қандай оламан?одобсизлигим учун сиздан кечирим со'райман лекин "мумкин" десангиз ушбу 2 та савол жавобини ҳам билиб олмоқчидим1.1) 1 ҳафтани ичида жума бор, г'услга муҳтож бо'либ қоладиган ҳолатлар бор унда нима қилишим кк?1.2) муолажа муддати энди ко'пи билан 1 ҳафта давом этишига аллоҳдан бошқа ҳеч ким кафолат бера олмайди, у ҳолда муолажа давом этадими?дардим унчалик о'гир эмас, фақатгина кейинчалик ог'ирлашиб кетмасмикан деган хавф борлиги сабабли муолажага киришмоқчи эдик. ҳолатни аниқроқ қилиб очиб беришга ҳаракат қилдим, аммо орада жавобга та'сир қиладиган факторларни э'тиборсизлигим туфайли қолдириб кетган бо'лсам аллоҳ бизни маг'фират қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу нарса ҳаммага маълум ва ҳамма ерда ёзилган. Дард тузалиши ортга суриладиган ёки дард зиёда бўладиган бўлса, тоҳарат ўрнига таяммум қилинади. Бир ҳафтами, бир ойми, бир йилми, бир умрми фарқи йўқ. Сиз бошқа аъзоларингизни тоҳарат ва ғуслда ювиб, оёқни ювмай масҳ тортасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat