Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркак киши оила боқиши фарзи

18:52 / 20.05.2019 | Мухаммад | 2771
Ассалому алайкум! Оилада 5 фарзандмиз. Адамиз биз билан яшамайдилар, баъзи сабабларга кўра. Исломий тарбияда катта бўлганмиз. 2 акам бор, уйланмаганмиз. Бир акамнинг ёши 25, аммо ҳали ҳам бир жойда ишламайди, орамизда энг илмлиси шу акам бўлади. “Қачонгача ўтирасиз бизга ёрдам беринг” десам, “ношукурлик қилма, ҳаммаси секин-секин бўлади” дейдилар. Неча марта шу мавзуда тортишиб қолдик. Ёрдамлари керак бўлмаса, мен бу мавзуни кўтармасдим. Ҳамма нарсага “Аллоҳни хоҳлагани бўлади, Аллоҳ шуни хоҳлабди” дейди. “Бу нарсаларни тушунмайсан” дейдилар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг энг муқарраб бандалари ҳам касб қилиб нафақани, аҳли аёлни ҳаракатида бўлганлар. Пайғамбарларнинг ҳаётларига назар солинса барчалари бир касбнинг эгаси бўлганлар. Аллоҳ таоло бу дунё ишларини ўз сабабларига боғлаб қўйган. Ҳатто Марям онамиз Ийсо алайҳиссаломни дунёга келтирганларидан кейин ўзларига озуқа бўлиши учун ҳурмони силкитганидан сўнг Аллоҳ таоло ризқлантирди. Шунинг учун сабабга боғланмасдан ҳамма нарса Аллоҳдан, Худо хоҳласа бўлаверади деб ўтириш мусулмон кишига хос эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat