Ассалому алайкум фазилатли Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ умрингизга ва илмингизга баракаларини зиёда айласин! Ҳазрат биз китобларингизни ўқиб, маърузаларингизни тинглаб таъриф муҳим нарсалардан эканлигини билдик. Шунинг учун сиздан бир илтимос, бугунги кунда сизнинг "Сунний ақийдалар" китобингизни ўқимоқдамиз. "Ақоид илмининг таърифи" деб номланган мавзуни ўқиганимизда, аллома Али Қорининг "У бир илмки, унда эътиқод қилиш лозим бўлган нарсалар ҳақида баҳс қилинади" деган таърифи келтирилган экан. Биз эътиқод деган сўзни "Ан-Найм" луғатидан кўрганимизда эътиқод- "қаттиқ ишонмоқ" деб таржима қилинган экан. Ҳазрат илтимос бизга эътиқод сўзининг шаръий таърифини баён қилиб берсангиз. Саволимизда айб ва нуқсонлар бўлса узр сўраймиз. Жавобингиз учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша китобдаги “ақийда”нинг таърифи эътиқодга ҳам таъриф.