Ассалому алайкум. Бир одам тишини ювса лекин кейинчалик ифторликка қадар оғзидан ёмон хид ва сулакидан ёмон маза келса ютинса озғи очиладими? Олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Мен рўза тутятгандим истима чиқиб грип бўлиб рўзамни очишга мажбур бўлдим. Дори ичганим мен қасддан очган ҳисобламанми?
Ассалому алайкум! Цехимизда ишлаб турган станоклардан ҳам закот бериладими? Мисол нон махсулоти чиқарилади, кўп миқдорда ун олиб қўйсам, олиб қўйган унимдан ҳам закот бераманми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда тиззам шилинган эди ва эътиборсизлигимдан бир оз яра ривожланиб кeтди. Ҳар намоз ўқиганимда сув чиқяпти. Шу ҳолатда таҳорат ва намоз бузилмайдими?
Ассалому алайкум! Устозлар, бир имом домла ғусл ҳақида «ҳар бир ибодатда ният ибодатдан олдин қилинади, ғуслда эса ният ҳам дуоси ҳам ғуслдан кейин қилинади» дейди. Нега ундай, бирор сабаб борми?