Ассалому алайкум! Устозлар шамни биринчисини ўчириб иккинчисини ёққан киши Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу бўлганларми ёки ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умар бўлганларми?
Ассалому алайкум! Кўпчилик жамоатнинг олди қаторида намоз ўқишни хуш кўради. Бунинг кандай ҳикмати бор? Бу саволни излаш хизматидан топа олмадим узр.
Ассалому алайкум! Ёмон одатдан қутилиш учун нима қилса бўлади? Тавбанинг қандай турлари бор?
Ассалому алайкум! Ҳозирда кўпчилик аёллар рўмолларини ўрашда сочларини тепа қисмини баланд қилиб кўтариб ўрашмоқда. Шу тўғрими?
Ассалому алайкум! Қари аёл турмуш ўртоғи оламдан ўтгандан кeйин идда сақлаб уйда ўтириши шартми? Қариялар ҳам идда сақлайдими? Бошқа шаҳарда яшайдиган қиз фарзандининг уйига борса бўладими?