Ассалому алайкум! Мен давлат корхонасида ишлайман. Шу иш сабабли намозларим қазо бўлади. Ҳадисда “Эсидан чиққан ва ухлаб қолган киши намози узр ҳисобланади” дейилган. Иш сабабли қазо бўлган намоз узрга кирадими?
Ассалому алайкум! Устозлар, агар мен сотаётган товар, мендан бошқа ҳеч кимда қолмаса, уни нархини оширсам, шу ишим шариатга тўғри келадими?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, шом намозини охирги ракаатига етишсам, имом салом бергандан кейин қолган икки ракъатини хар ракъатида ўтириб ташаҳҳуд ўқишим керакми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир сартарошга келган мижоз креслони айлантириб қиблага қаратиб соч олиш кераклигини айтибди. Шундай бўлиши мумкинми? Жавоб учун аввалдан раҳмат.