Ассалому алайкум! Халқимиз орасида энчи деган удум бор экан. шу динимизда жоизми? Жиянимизга энчи (жонлиқ) берарсиз деганди синглим. Ақиқага деб бердик. Ҳалолми ёки ҳаромми бу ишимиз?
Ассалому алайкум! Баъзи пишириқлар ичига ароқ, вино ёки коньяк солинади. Шуни шариатда ҳукми қандай?
Ассалому алайкум! Хозир расмий бирор жойда ишламасангиз хам йилига 300.000 сўм тўлов қилип турсангиз иш стажи ёзилар экан. Пенся ёшига етканизда хар ой пул пенсия чиқар экан шунда қилиш жоизми динимизда?
Ассалому алайкум! Мен сайтда янгиман қидириш бўлимидан тополмадм, намоз ўқишни бошлаганимга хали кўп бўлмади, базида адашиб қоляпман. Саловот айтишда адашиб кетса саждаи савҳ қилинадими?
Ассалому алайкум! Китоблар ва мақолаларда тахқиқ ва батахқиқ сўзларини кўп учратаябман, лекин бу сўзнинг тайинли маъносини интернетдан топа олмадим. Тахқиқ сўзининг маъноси нима?
Ассалому алайкум! Идда муддати ҳижрий қамарий тақвим бўйича ҳисобланадими ёки мелодий тақвим билан ҳисоб қилинадим?