Ассалому алайкум! Мендан одамлар соатни сўрашса, айтайлик соат 2:27 бўлган мен эса соатни яхлитлаб 2 ярим бўлди десам мен ялғон гапирган бўлиб қолмайманми, гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
Ассалому алайкум! Бир киши дорихонада ишлайди ойлиги ўртача 3 млн бўлса ва мошинаси ҳам. У киши қанча закот бериши керак. Ва қаерга беради закотни?
Ассалому алайкум! Мен отамдан қарз олгандим, отам вафот этганлар. Олган қарзимни меросхўрларга тенг бўлиб беришда ўзимга хам бўлиб бераманми?
Ассалому алайкум! Мени хонам хожатхонани ёнида жойлашган ўртасида девор тўсиқ бўлиб туради шунақа хонада намоз ўқиш мумкинми?