Ассалому алайкум! Бир киши дорихонада ишлайди ойлиги ўртача 3 млн бўлса ва мошинаси ҳам. У киши қанча закот бериши керак. Ва қаерга беради закотни?
– Ва алайкум ассалом! Закот нисобига эга инсонларгина закот беришлари лозим бўлади. Нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга бўлмаганлар эса закот бермайдилар. Ҳозирда закот нисоби 34 млн сўм деб белгиланган. Шунга кўра, сизда 34 млн сўм пул бўлса ёки 85 гр тилло бўлса ёки қиймати 34 млн га тенг тижорат учун олиб қўйилган товар бўлса ёки юқорида саналганлардан оз-оздан бор бўлиб, қўшганда умумий қиймати 34 млн га тенг бўлса, ўшандай мулкга эга бўлган кунингиздан тўлиқ бир йил ўтгач унинг 40 дан бирини закот олишга ҳақли фақир ва мискинларга беришингиз вожиб бўлади. Миниш учун олинган машина закот нисобини аниқлашда ҳисобга олинмайди, чунки у аслий эҳтиёж учун банд қилинган. Валлоҳу аълам!
Батафсил ўрганиш учун ушбу мақолани ўқинг: https://islom.uz/zakot/1