Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирчиликда рўзани очиш

11:45 / 08.06.2017 | Suhrob | 4319

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қилаётган хайирли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Мeн узоқ сафарга йўлга чиққан эдим. Йўлим икки кунлик йўл эди, биринчи куни рўза тутдим. Иккинчи куни ҳам ният қилдиму, лeкин рўзани очишга бир нeча соат қолганда рўзамни очдим. Сафарда сал қийналганим сабаб очган эдим. Энди ўша кун учун бир кун тутиб бeтаманми ёки каффорат тутишим кeракми? Ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мусофир рўзасини очиб юборса бир кунига бир кун тутиб беради. Мусофирдан мурод бир жойда 15 кеча-кундуздан оз бўлган муддатда туришни ният қилган кишидир. Мусофир юртларга бориб 15 кеча-кундуздан кўп туришни ният қилганлар халқ тилида мусофир бўлсада, шариат назарида мусофир ҳисобланмайди. Сиз 86 километрдан узоқроқ масофага йўлга чиққан бўлсангиз, фақат қазо тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat