Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўмол ўраш

14:19 / 19.06.2014 | Iqbola | 5213
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Қимматли вақтизни олганим учун минг бор узр. Турмушга чиқганимга 7 йил бўлди. У пайтда талаба эдим. Намоз ўқирдим, аммо рўмолсиз юрардим. Лекин тўйдан олдин хўжайинимга ҳижобга киришим ҳақида айтганман. Аммо тўйдан кейин бу ҳақида мени эшитгилари келмади. Сабаби кўп: давлат иши, ойилари ҳам умуман қарши. Хўжайиним қарши эмаслар, лекин кейинроқ дейдилар. Мана кейинга ҳам 7 йил бўляпти. Аввало айб ўзимда, тўйдан олдин кийиб олишим керак эди, лекин ўша пайтда маъносини тушунмасдим. Ҳозир эса авратларим очилган ҳолда кўчага чиқсам нимадир этишмаётгандай. Ҳар бир қадамимга гуноҳлар ёзилиб бораётганини ич ичимдан ҳис қилиб қийналаман. Узоқ юртдамиз, ҳеч ким танимайди. Кўчага чиқаётиб яширинча ҳамма авратларимни иложи борича беркитаман. Лекин қайнонам бу ҳақида телефон орқали бир неча марта огоҳлантирдилар ва эримга ҳам айтибдилар. Нима қилай? Агар ўранмасам ота уйимга кетаман деб шарт қўйсам бўладими, 2 та болам бор.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уларга гапи ўтадиган одамлардан ёрдам сўранг. Ўшалар тушунтирсин. Бўлмаса, ўзингиз айтган гапни қилишни айтасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat