Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақтлари

15:36 / 07.04.2015 | Mo'min Ali | 2991

Ассалому алайкум! Сизларнинг бу жуда муҳим ишни давом эттираётганликларингиздан жуда ҳам мамнунман. Яратганнинг Ўзи ажрларини кўпайтириб берсин! Раҳматли Шайх Ҳазратларидан шу мазмундаги сўралган саволга аниқлик киритмоқчиман: Мен чет элда ўқийман, турли жойдан келган мусулмон талабалар билан баҳолиқудрат жамоа намозлари, Жумъа намозларини бирга ўқиймиз. Уларни аксарияти Индонезия, ва бошқа Жануби Шарқий Осиё давлатларидан. Шунинг учун уларни аср вақтлари биздан эртароқ бошланади. Шундай ҳолатларда ихтилоф чиқмаслиги учун аср намозини улар билан эртароқ ўқийманми? Агар якка бўлиб намоз ўқиганимдачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабининг барча фиқҳий китобларида аср вақти ҳақида икки хил ривоят келтирилган. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан қилинган ривоятда асрнинг вақти қуёш тиккага келган вақтдаги файъуз завол (ҳар нарсанинг аслий сояси)дан ташқари сояси икки баробар бўлганда, дейилган. Фатво ҳам шунга берилган. Икки шогирди Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳимаҳумаллоҳ наздларида эса, бир баробар бўлганда дейилган. Ҳарами шарифда жамоат савобидан бебаҳра қолмаслик учун ўша ерда бунга амал қилишга ҳам кейинги уламоларимиз рухсат беришган. Иккисидан қай бирини олсангиз ҳам унда доимий бўлишингиз керак. Мабодо бир баробар бўлганда аср ўқийдиган бўлсангиз ҳечам пешинни соя икки баробар бўлгунича кечиктирмаслигингиз керак. Аср икки баробар ўқиш одат бўлган жойда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ қавлига амал қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat