Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжиддан чиқиб саломлашиб дуо қилиш

16:34 / 20.06.2015 | HusniddinBEK | 5237

Ассаламу алайкум! Бомдод намозини ўқиб бўлгандан сўнг масжид ҳовлисида ҳамма қатор бўлиб, кўл бериб саломлашиб ва дуо қилишади. Шу иш тўғрими? Бир кишидан эшитдимки саҳобалар бундай қилишмаган экан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу бидъат. Ибни Обидийн роҳимаҳуллоҳ “Роддул мухтор” китобининг “Таъқиқ ва рухсатлар” бобида қуйидагиларни келтирганлар.
Табйинул маҳорим” китобида “Мултақот”дан нақл қилиб келтирилади : “Ҳар қандай ҳолатда намоздан кейин қўл бериб кўришиш макруҳ ҳисобланади. Чунки саҳобаикром розияллоҳу анҳумлар намозни адо қилганларидан кейин қўл бериб кўришмас эдилар. Қолаверса бу одат “Ровафиз”ларнинг одатидир”. Шофиъий мазҳабидаги етук олимлардан бўлган ибни Ҳажар Асқолоний роҳимаҳуллоҳ “Намоздан кейин қўл бериб кўришиш бидъат бўлиб, шариатда уни ҳеч қандай асли йўқдир. Бундай қилувчини биринчи бор огоҳлантирилади, иккинчи бор таъзир берилади”. Моликий мазҳабининг етук олимларидан бўлган ибни Хож “Мадҳал” деган китобида “Бу амал бидъат бўлиб, шариатимизда, мусулмон биринчи бор биродарига йўлиққанида қўл бериб кўришади, намозлардан кейин эмас. Шариат белгилаган нарсани қилиб, қайтарганидан қайтиш керак. Чунки бунда суннатга хилофлик бордир” деганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat