Ассалому алайкум! Аввалги саволимга жавоб берганингиз учун ташаккур! Юборган жавобингизга аниқлик киритиш учун шариатимизда қандай асосий амаллар қилса уйга барака кириши тўғрисида қисқача, асосий маълумотларни берсангиз Аввалдан катта раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманглар” деганлар. Яна “Бақара” сураси ўқилган уйдан шайтон қочади” деганлар. Уйни қабристон бўлиб қолмаслиги учун унда намоз, Қуръон тиловати, Аллоҳнинг зикри каби амалларни кўпроқ қилиш билан бўлади.
Ҳадисда : Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўзаро ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ (бу қавмни) Ўз ҳузуридагилар олдида зикр қилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт”)
Юқоридаги ҳадисда масжидлар назарда тутилгани билан уламоларимиз ушбу амалларни хонадонларда қилса баракот бўлишини айтганлар. Валлоҳу аълам.