Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир савол-жавобда “қазо рўзаси бўлган одам нафл рўзасини тутиши макруҳдир” дейилган экан. Савол, қазо намози бор одам нафл намозини ўқиш ҳам макруҳми? Жавоб учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Барча фатво китобларида “Қазо намозлари бўла туриб, нафл ўқиш яхши эмас” дейилган. Фарзлардан олдин ва кейин ўқиладиган суннат намозлари бундан мустасно. Валлоҳу аълам.