Ассалому алайкум! Намоз ўқишлик кимларга фарз? Вояга етган, эс-ҳуши жойида бўлганларга фарз эканлигини биламан. Ундан ташқари кимларга намоз фарз эмас? Қулларга фарз бўладими ёки йўқ?
– Ва алайкум ассалом! Намоз мусулмон, балоғатган етган, ақл-ҳуши жойида ҳар бир инсонга, у хоҳ ҳур бўлсин хоҳ қул бўлсин бирдек фарздир. Валлоҳу аълам!