Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Улар қаердан билади?

21:05 / 24.09.2016 | Mansurbek | 2827

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қадимда Ностродамус (франция) ва Ванга(болгария) деган одамлар бўлган экан. Улар айтиб ва ёзиб кетган нарсаларнинг кўпи хаётда содир бўлмоқда. Бунга фақат бизнинг Яратувчимиз қодир эканлигини биламан. Лекин улар буни қаердан билганини ҳали-хамон ақлим етмай турибди. Саволим шундан иборат : Улар буни қаердан билганлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўлиб кетишганига бир неча йиллар бўлганига қарамай “2015-16-йилда фалон ишлар бўлади” деяётганларидан улар тарафидан кимлар гапиришаётганини сезмадингизми? Ғайбни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Аллоҳ таоло "Намл" сурасида : قُل لَّا يَعْلَمُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ۝ 65. Сен: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», – деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар. Ғайбни билиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким – на инсон, на фаришталар, на жинлар ғайбни билмайди. Бу эса Аллоҳ таолонинг мутлақ илм эгаси эканини англатиш билан бирга, махлуқотлар учун У буюк Зотнинг лутфи ҳамдир. Ўйлаб кўрайлик, инсон ўз тақдирини – бир кун, бир ҳафта, бир ой, бир йилдан кейин ёки умрининг охиригача нималар бўлишини аниқ билса, унинг учун ўша кун, ҳафта, ой, йил ва умрнинг қизиғи қоладими? Албатта, йўқ. Бу мулоҳаза фақат биргина ғайб ҳақида. Яна қанчадан-қанча ғайб ишлари бор, уларни ҳам мулоҳаза қилсак, шунга ўхшаш ҳикматлар келиб чиқаверади. «Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар». Инсоннинг қачон қайта тирилиши ҳам ғайб илмидир. Уни ҳам осмонлару ерда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Инсонларнинг ўзлари қачон қайта тирилишларини ҳатто сезмайдилар. Бу масала ҳам майли, ундан каттароғини ҳам сезмайдилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Қолаверса, узоқ йилларга режа тузувчи кишилар режа тузган кунида хабар бериб бир неча йилдан кейин уни амалга оширишлари ғайбни билишликка кирмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat