Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қариндошлар никоҳи

18:28 / 06.11.2016 | Ro‘ziali | 4544

Ассалому алайкум! Ҳозирги тиббиётда умуман олганда қариндошлар никоҳи ёмон асоратларга олиб кeлиши мумкинлиги исботланган. Исломни фан томонидан ҳам мукаммаллиги кўп таъкидланади. Исломда қариндошлик никоҳлари тақиқланмаган. Масалан аммасини қизига уйланиш мумкин, лeкин барибир булар ҳам қариндошку. Ҳатто ҳаётимда ҳам кўрганман буни. Бир акамиз аммасининг қизига уйланиб фарзандларининг ҳаммаси тутқаноқ касаллиги билан туғилган. Ҳатто биттаси 4 ёшида тутқаноқдан вафот этди. Докторлар буни қариндошлик никоҳи оқибатилигини айтишган. Савол : Нима учун исломда бунга рухсат берилган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло қариндошларнинг никоҳига нима учун рухсат берганининг ҳикматини Ўзи билади. Сиз 1-2 аммаси ёки холасининг қизига уйланиб ногирон туғилган фарзандларни кўрган бўлсангиз биз ўзимиз ўнлаб фақат амма холасидан қиз олиб, тоғасига қиз бериб барча ўғил фарзандлари қори ва олим бўлган оилаларни биламиз. Шунингдек ораларида ҳеч қандай қариндошчилиги бўлмаган оилалардан ногирон фарзандлар туғилганлари ҳам қанча. Аллоҳ таоло ҳалол қилган неъматларнинг ҳаммаси ҳам фойда қилиши шарт деган қоида ҳам йўқ. Балоғат ёшига етмай вафот топган фарзандларнинг ота-оналарига уларни жаннатга киригунларича шафоат қилишини ваъда қилган Зот ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6479.0

Топ рейтинг www.uz Openstat