Ассалому алайкум! Таҳорат олиб таркибида спирти бор дорини ичсам. Дорини оти (протефлазид) таҳоратим бузилмайдими? Олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Қизим икки ярим ойлик бўлди. Сариқ ранги кетмаганлиги туфайли хафитол дорисини ичиришимни ёзиб беришди. Аммо таркибида спирт бор экан. Шуни ичириш жоизми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен стоматит касаллиги кўп бўлмоқдаман. Шунга типратикон шўрвасини ичса стоматит касаллигига фойдали деб айтишди. Шариатимизда бу шўрвани ичиш жоизми?
Ассалому алайкум! Мeн бир табибни эшитиб қолдим, одамларни даволаётгани қўлида ток бор дeйишмоқда. Қўли жудда иссиқ дeйишяпди. Шу ростми? Ўша табибда даволанса бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.