Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳга шукур аёлим Қуръонни 2 марта хатм қилган, лeкин мeни унчалик илмим йўқ. Домладан илм олмоқчи бўламан, лeкин бунга шароит йўқ. Аёлимдан дарс олсам манга устоз бўлиб қолмайдими?
Ассалому алайкум! Валлоҳу алам сўзини таржимаси қандай бўлади? Аллоҳ билгувчироқ ва Аллоҳга қасам сўзларини араб тилида таржимасини айтсангизлар.
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимдан кўнглим тўқ. Аммо кўпинча сўкиниб гапирадилар. Бу фарзандларим тарбиясига таъсир қилмай иложи йўқ. Нима қилсам шу камчиликларини бартараф этсам бўлади?
Ассалому алайкум! Дунёвий илм олиш хусусида шариат қандай қарайди? Илтимос батафсилроқ жавоб берсангиз.