Ассалому алайкум! "Кимда-ким икки намозни узрсиз жам қилиб ўқийдиган бўлса, у гуноҳи кабира эшикларидан бирини очган бўлади". Шу ҳақида тушунча берсангиз.
Ассалому алайкум! Мен бир ҳадисда 7 вақтда дуо ижобат бўлади деб эшитдим, шулардан бири сажда пайтидаги дуо экан. Саволим шуки, сажда вақтида қандай қилиб дуо қилса бўлади ёки хаёлидан ўтказадими?
Ассалому алайкум! Иш жойимда, шароит шуни тақозо қилгани боис (хонанинг бўйи пастроқ) намозда қиёмда турганимда тўғри тик эмас, сал эгилиброқ намоз ўқийман. Бунинг зарари йўқми?