Ассаламу алайкум! Устозлар мени бир нарса қизиқтираяпти. Кўзи кўр ўлиб кетган башаротчи Ванганинг айтиб кетганлари тўғри дейишадилар. Ҳақиқатдан унинг айтганлари тўғрими? Саволим ноўрин бўлса узр.
Ассалому алайкум! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Қуръон Карим маънолар таржимаси" китобини мп3 форматидагисини қандай топсам бўлади? Илтимос ёрдам беринглар.
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Хуфтондан кейин ҳам кўча санғиб юрган кишига бирор нарса бўлса ўзидан кўрсин” деган мазмунда ҳадис бор деб эшитдим, шу саҳиҳми?
Ассалому алайкум! Ҳазратнинг "Бахтиёр оила" китоблари керак эди, Самарқанд шаҳридаги филиалларингиз қайерда жойлашган?