Ассалому алайкум! Мен яқинда уйландим. Бизни никохимизни ўқиган домла махрни 10 миллион сўм қилиб белгилади. Рафиқам менга 4 миллион берсангиз етади деди. Мен домла айтган суммани берайми ёки рафиқам айтган?
Ассалому алайкум! Масалан битта одамга бир кунда 3 марта ғусл килиш фарз болиб қолган бўлса 3 тасига 1 марта ғусл қилишнинг ўзи кифоя қиладими?
Ассалому алайкум! Фарзандларимга ёшлигида ақиқа қилмаганман, 5 нафар фарзанларим бор Алҳамдулиллаҳ. Шуларга ҳар бирига қўй сўйиш шартми ёки ҳаммасига ният қилиб мол сўйсам ҳам бўладими?
Ассалому алайкум! Мен кўп инсонлардан эшитганманки агар ўргимчак инсон таомига ёки сувига тушса уни инсон истеъмол қилса инсон васваса бўлиб ўз жонига қасд қилар экан. Бу ростми?