Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, жума куни ўғил фарзандимиз дунёга келди. Исмини Муҳаммад Содиқ деб қўймоқчимиз. Сизлардан ва ўқиган барча биродарларимиздан хайрли дуода бўлишингизни сўраб қоламан.
Ассалому алайкум! Ҳар куни айтиб юришга Аллоҳни зикри учун зикрлардан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиш учун саловотлардан ёзиб бeрсангизлар. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Ассалому алайкум! Дуо қилишда кафтларни юзига суртишлик суннатми? Суннат бўлса илтимос ҳадисини ҳам келтирсангизлар.
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар истиғфорга айнан қайси сўзларни айтиш керак?
Ассалому алайкум! Фарз ва суннат намозларида сажда ва рукуъда дуо қилса бўладими?
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, гоҳида дуоларим ёки ўйлаган эзгу ниятларим ижобат бўлади. Бунинг шукронасини қандай қилай?
Ассалому алайкум! Узоқ сафарга чиқаётган инсонни «Парвардигор фалончини Сенга омонат топширдим. Зеро Сен омонатга хиёнат қилмайдиган Зотсан. Уйга соғ-омон қайтишини насиб эт» деб дуо қилиш жоизми?