Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шариатда нима дейилган?

00:00 / 26.06.2007 | eski savollar | 3234
Ассалому алайкум!Қуйидаги ҳолатда нима қилиш кераклиги ҳақида шариатда нима дейилган:" Бир вилоятлик йигит... Тошкент шаҳрида уролог докторга иши тушиб, унинг кўригидан ўтади. Доктор Россияда ўқиб келган, фан номзоди.У йигитни узининг соҳаси бўйича текширади. Сўнгра йигитга аҳволи чатоқлигини ва иложи борича тезроқ уйланиши ёки ҳафтада ҳеч бўлмаса 2 марта жинсий алоқа қилиши зарурлигини айтади!!!....... Лекин йигит эндигина Олийгоҳнинг 4-курсини тугатяпти ва охирги йилларда оилавий-иқтисодий шароитидан келиб чиқиб умуман уйлана олмайди. Исломий адабиётлардан "Агарда оила боқишқа қурби етмаса, уйланмаслик керак" лигини аниқлаган. Яқинда унга бир уртоғи 'СИГЭ' деган нарса ҳақида айтган, уртоғининг айтишича унга бир Форумда бир Тасаввуф шайхи шариатда 'Шарий ўйнаш' ҳақида айтганмиш.... "Бундай ҳолатда ушбу йигит шариат бўйича қандай йўл тутиши керак?Мен ҳудди шу саволни "Олимдан сўраш" бўлимидан бехабар ҳолатда бошқа бўлимда ҳам берибман

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шаръий ўйнаш деган гап йўк. Одамлар бу каби гапларни тўкиб чикаришдан кўрксинлар. Аллохнинг газабига колиш хавфи бор. Мен биринчи марта бу гапни ўкиб турибман.Мазкур йигит уйланиши керак. Чунки, аёлнинг нафакасини топиш унча огир эмас. Аммо зинога бориш жуда огир гунох. Уйланмаса, бу ишнинг бўлиши хавфи борлиги учун иложини килиб никохли хаётга ўтиши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat