Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли китоблар билан никоҳ

12:36 / 06.06.2019 | Abdulaziz ibn Matlab | 2778
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда бир акамиз билан сухбатда у кишининг хозирги кунда мусулмон эркак ахли китоб бўлган аёлни ўз никохига ололмайди чунки биз хозирда дунёда яшаётган ахли китобларни авалги авлодлари билан солиштиролмаймиз яъни ахли китоб дея олмаймиз дедилар. Мен эса бу фикирга қўшилмадим ва зикр ахлидан сўранг сайтининг излаш хизматидан Шайх хазратларининг жавобини топдим. Хазрат: «Моида» сурасида айтади:«Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир. Ким иймонни инкор қилса, унинг амали беҳуда кетади ва охиратда у зиён кўрувчилардан бўладир». 5-оятни мисол қилган эканлар. Ҳозирги кунда ахли илимларимизнинг бу масалада фатвоси ўзгарганми ёки менинг сухбатдош акамнинг гапи нотўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўзгарган, чунки улар номигагина ўзларини насоро деб атеистларни ақийдасига ўтиб олишган. Бундай ҳолатда улар аҳли китобликдан чиқишади. Шунинг учун уларни ростдан насороний ёки атеистлигини аниқлаб олиш керак. Ҳақиқий насронийя бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat