Ассалому алайкум! Эрнинг ўз никоҳидаги хотинининг талоғини бирор феълга боғлиқ ҳолда қилиши саҳиҳ деб ўқидим. Шу ҳолатда эр хотинига “сен нифос кўрган чоғинг талоқсан” деса, хотин нифос кўргунича яъни туққунича ҳалол бўладими? Ёки бунақа талоқ қўйиб бўлмайдими?
Ва алайкум ассалом! Хотин нифос кўргунича яъни туққунича ҳалол бўлади. Юқоридаги сўзни айтган бўлса, талоқ тушишини нифос кўришга боғлиқ қилган бўлади. Аёл нифос кўргач, талоқ тушади. Валлоҳу аълам!