Ассалому алайкум! Телеграм каналидаги 5109-саволда мусулмонга балиқнинг ҳамма турлари жоиз дейилибди. Масалан бизни Нурота зиёратгоҳидаги балиқлар ейилмайди ва шу турдаги бошқа жойлардаги балиқлар ҳам ейилмайди. Уларни ҳам тутиб еса бўларканда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Одамларни у ердаги балиқларни муқаддаслаштиришлари мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!