Ассалому алайкум! Сафарга чиқишдан олдин ўзи билан қўшиб тахорат учун сув олди. Йўлда намоқ ўқимоқчи бўлиб ҳалиги олган сувини қидирди, лекин, топа олмади. Атрофида ҳам ҳеч қандай сув йўқ (дейлик у саҳрода), сўнг, таяммум қилиб намоз ўқиди. Унинг таяммуми тахоратга ўтадими, йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Ўтади. «Кифоя» китобида бундай дейилган:
Таяммум билан намоз ўқиганидан кейин юклари орасига ўзи ёки биров сув қўйгани эсига тушиб қолса имоми Аъзам ва имом Муҳаммаднинг наздида намозни қайта ўқимайди. Аммо юкига сув қўйилганидан тамоман бехабар бўлса, намозни қайта ўқимаслигига ҳамма иттифоқ қилган.
Юкидаги сув тугаган, деган гумон билан таяммум қилган бўлса, кейин сув борлиги аён бўлса, намозни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам!