Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон вақтида

00:00 / 25.06.2011 | eski savollar | 2398
Ассалому алейкум Хазрат. Менда бир холат бо'ляптики мени у анчадан бери қийнаяпти. Азон чақирилаётганда шайтон азон эшитилмас даражада узоқликка кетаркан. Ва яна эшитгандимки эснаш шайтондан экан. Мен азон чақираётганимда эснаш пайдо бо'лади. Бир амаллаб ог'изни юмишга харакат қиламан. Такбирдан кейин ният қилишим учун хам камида 2 дақиқа вақт кетади. Чунки ниятни чин-дилдан айтаёлмай қийналаман. Дилим билан тилимда бир хил даражада чиқмай фикр чалг'ийди. Ва яна бошдан айтишимга то'г'ри келади. Агар арабчада айтсам тилим қовушади, аммо о'з тилимда қовушмайди. Ҳатто дуо қилишимга хам ко'п вақт кетади. 3 йилдан буён шундай. Бомдод Намозини о'қигунимча бир соатга яқин вақт кетади. Хотира яхшимас. Ба'зида хозиргина айтмоқчи, со'рамоқчи бо'лган тилагим хам эсдан чиқиб қолади. Ба'зан (Аллоҳ О'зи кечирсин) шубха каби ёмон о'й-фикрлар о'зим хохламаган ва о'зим ишонмаган тарзда хаёлимдан о'тади. Бу виждонан қийналишга ва хатто дуо қилишдан озроқ қо'рқишга олиб келяпти. Чунки бу холатлар дуо қилаётганда хам бо'ляпти. Ахир дуо бундай хатоларимни маг'фират қилниши учун ягона ё'л бо'лса, хатто дуони о'зида хам о'зим ишонмаган ва хохламаган тарзда ичимдан о'тиб мени қийнаяпти! Хазрат бундай холатлардан қандай қутулай? Нимадан пайдо бо'лади бу холат? Азон пайтида эснаш нимага пайдо бо'лди экин? Агар шайтон мени ичимга кирмоқчи бо'лмаганда эснамасам керак. "Эснамоқ шайтондандир" деган гапни о'қиган ва эшитгандим. Бу холатда нега шайтон овозим бормайдиган жойга қочмади экан? Ё мандан хато о'тганми? Саволим иккиталиги учун узр со'райман. Жавоб беришингизни кутаман. Негаки хар кун бундай холат қайтариляпти. Бундай гунохдан сақланишни ё'лини айтинг. Сиздай олим инсонлар маслаҳатидан бахраманд бо'лишни насиб этгани учун Аллоҳга бехисоб шукур. Сизга ва сайтни очилишида ва уни юришида беминнат хизмат қилган ва қилаётганларга Аллоҳ мархаматини айямасин. Омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло сизни мазкур дарддан қўтқарсин! Ишларингизнинг юришиб кетишига, дуоларингизнинг ижобат бўлишига ёрдамчи бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat