Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофир иймон келтирса намозини қазолари

16:10 / 02.07.2021 | Javlon | 1263

Ассалому алайкум! Бир киши(калима келтирган мусулмон оилада яшаган мусулмон) 20ёшда номозни бошласа қазо номозларини ўқиши керак тушунишим бўйича. Агар кофир киши 20ёшда иймон келтирса у ҳам қазо ибодатларини ўқиши керак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар кофир исломни қабул қилса, намозларнинг қазосини ўқимайди. “Кифоя” китобида қуйидагича келади: 
Унутган ва ухлаб қолган одам намознинг қазосини ўқиши лозим бўлганидан кейин, қасддан қолдирган одамга уни қазо қилиш, албатта, лозиму лобуд бўлади.

 Ҳайз ёки нифос кўрган аёлдан намоз соқит бўлади. У қазосини ўқимайди. Шунингдек, асли кофир ёки жинни бўлган одам ҳам намознинг қазосини ўқимайди. Беш вақт намоз вақтидан кўпроқ муддат ҳушидан кетиб ётган одам ҳам қазосини ўқимайди. Муртад яна Исломга қайтса, муртадлик вақтидаги намозни қазо қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat