Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошка мазхабда намоз ўқиш

16:26 / 19.02.2022 | Zafar | 898

Ассалому алайкум! 1). Университетимизда дарс 13:00 дан 16:50 гача бўлади. Бу пайтда пешин намози бизни вақт блан 13:16 да кириб 16:41 да тугайди. Агар шу оралиқда университтетда бўлсам пешин қазо бўлиб қолиши мумкин. Шунга агар ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаб намоз вақтига қараб эртароқ ёки кечроқ ўқиб олсам бўладими? 2) Бошқа мазҳаблардаги намоз вақти ҳанафий мазҳабидан қанчалик олдинда ёки орқароқда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пешин вақти заволдан кейин киради. Бу борада барча мазҳабларнинг ҳукми бир хил. Пешин вақтининг чиқиши ва аср вақтининг киришида мазҳаблар ўртасида фарқ бор. Ҳанафий мазҳабидаги фатво берилган қавлга кўра пешин вақти ҳар бир нарсанинг сояси икки баробар бўлганида чиқади ва аср вақти киради (сизга тушунарли қилиб айтганда: ҳанафий мазҳабида пешин вақти узоқроқ давом этади). Пешин вақтини адо қилиш учун ўша ўқиш жойингизда бўлса ҳам шароит топинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat