Ассалому алайкум. Инсон исломдан бошқа динга эътиқод қилса, у кофир ҳисобланадими? Бизга лицейда диншунослик дарсида шундай ўргатишган. Бирор динга эътиқод қилган одам кофир бўлмайди. Балки ҳеч бир динга эътиқод қилмаган одам кофир бўлади. Мен ўшандан бери бошқа диндаги инсонлар кофир бўлмайдилар деб юрар эдим. Лекин Кафирун сураси буни рад этди.