Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром пул ҳақида саволлар

23:10 / 08.07.2019 | Потерян и не найден | 1956
Ассалому алайкум! Агар мен бирор жойда ишласам бу жойдан топаётган пулим ҳалол бўлсаю, лекин харомдан келган даромадим ҳам бўлса бир-бирига аралаштирмай сақласам, ҳалолдан топилганини йиғиб борсам ёки уйдагилар учун жўнатсам бунда харомлик йўқми? Ҳаражатларим ўрнига харом пулдан ишлатсам, ҳалол пул йиғилиб борилса бунда ҳалолга тасир йўқми? 2). Агар харом пулдан қарздорлигим бўлган одамларга қарзимни қайтарсам, қарз ёпиладими? Ҳақ қолмайдими? Агар мумкин бўлмаса, тўланган қарзлар нима бўлади? (Агар улар берган пул ҳам харом бўлган бўлсачи?) 3). Харомдан келган даромадни уйдагилар билмаса ёки билсаларда ҳаражатлар учун жўнатсам улар учун ёмон тарафи йўқми? Соғлиқлари учун ишлатсак қандай бўлади? Ота-онам соғлиғидан ҳавотирдаман. 4). Харом пулга олинган мол-мулкни ишлатиб турса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаромдан келадиган ишингизни тез йиғиштиринг. Ҳаромдан қарзларга тўлаш жоиз эмас. Шариатимизда ҳаром пулларнинг ҳақдорлари фақир-мискинлар. Ҳамма ҳаром пулларингизни ўз ҳақдорлари яъни фақир-мискинларга савоб умид қилмасдан садақа қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat