Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир корхона раҳбариман. Корхонам доривор гиёҳлар асосида сироплар ишлаб чиқаради. Сиропларимни дорихоналарда сотилишини кучайтириш мақсадида тиббий ҳакимларни маълум миқдорда рағбатлантираман. Бундай қилмасам савдо ҳажми тушиб кетади. Шариатда буни ҳукми қандай бўлади?
Ва алайкум ассалом! Реклама қилишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Кераксиз ўринда ҳам тавсия қилишса, ҳаром ишга қўл урган бўладилар. Валлоҳу аълам!