Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бай тўғрисида

18:50 / 18.05.2023 | Nõmonxon | 518

Ассалому алайкум! Биз қандолат ишлаб чиқарамиз новвотни хам қўшмоқчимиз новвот чиқаришга хамма нарсамиз бор фақат маблағимиз йўқлиги сабаб бир биродаримиз 2 тонна шакарга етадиган пул берганлар, шерикликда ишлайлик деб. Шунга сўрамоқчи бўганимиз биз бошқа нарсаям чиқаришимизга газ, свет хисобини адделни қилиш қийин. Шунга у биродаримиз билан маслахатлашувдик, новвотнинг дури юраги хам дейди фойдаси шундан қолади, пуштаги дейди ундан унча фойда бўлмайди. Ўзини расходига чиқиб кетади. Шу дуридан 2500 фойда қолади бирхил пайт кўпроғам қолади. Ундан озроғам қолади. Шунга у биродаримизга бир кило дур новвотга 1000 дан берсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пулни шерикчилик учун олибсиз. Бу фиқҳда музораба дейилади. Бир томондан фақат пул, нариги томондан эса меҳнат. Музораба битмида кўриладиган фойда тақсимоти энг муҳим масаладир. Тақсимотда ноаниқлик бўлса келишув фосид бўлади, яъни бузулади. Сизлар кўриладиган фойдани қандай тақсимлашни аниқ келишиб олмаган кўринасиз. Сиз унга пулини қайтариб беринг ва қайтадан келишув тузинглар. Кўриладиган фойданинг неча фоизи сизга неча фоизи унга бўлишини аниқ қилиб ёзиб қўйинглар. Фойда улушларда (3 дан 1 сизга, 3 дан 2 менга каби) белгиланиши шарт. “Дур новвот савдосидан тушган фойдадан 1000 сўм сизга” дейиш асло дуруст эмас. Агар масалани яхши тушунмаётган бўлсангиз ўзингизга яқин ердаги музораба фиқҳини тушунадиган аҳли илмга бориб маслаҳат олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat