Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳдан Ўзимга инсоф сўрайман....

00:00 / 02.03.2011 | eski savollar | 2996
Ассаламу Алекум Устоз!!! Сог'лиқларингиз яхшими? Аллоҳим умрингизни узоқ қилсин!!!Устоз, мен жуда ҳам ко'п Аллоҳнинг раҳмати ва раҳмдиллиги ҳақида ко'п эшитганман. Шунинг учун нимагадир бази гуноҳи кабираларни ҳам қо'рқмасдан қилишлик журати пайдо бо'либ қолган (астаг'фуриллаҳ). Бу ҳудди Аллоҳнинг раҳматини суисте'мол қилиш билан бир. Устоз, бу ишларни қилмаслигим учун Аллоҳдан офият со'раб дуо қилинг ва Аллоҳнинг гуноҳкор бандаларига қаҳр, г'азаби борлигини ҳам эслатиб насихат қилсангиз. Бу ҳақида бирор бир оят ёки ҳадис борми...Шояд, шулар ҳақида билмга эга бо'лгач ёмонликлардан қайтсам...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Вакийъ ибн Жарроҳ келтирган ривоятда Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Гуноҳларни озайтиринглар! Албатта, сизлар Аллоҳ таолога гуноҳ озлигидан афзал нарса ила йўлиқа олмайсизлар».Банда зоҳирий ва ботиний, катта ва кичик маъсиятлардан ҳазир бўлиши лозим. Кўпинча, бир маъсият бошқа маъсиятга тортиши ҳам мумкин. Хусусан, қалб ва тил маъсиятлари каби ҳис қилиш қийин бўлган маъсиятлардан эҳтиёт бўлиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat