Ассалому алайкум! Бир дўстим ёши катта домлани олдига дам солидириш учун олиб борди. У ерга аёллар ва эркаклар мушкуллари ва хожатларини ният қилиб боришар экан. Хаммаси аёллар алохида рўмол билан эркаклар хам алохида дўппида ўтиришар экан. У домла бир китобни олиб Қуръон оятлари билан хаммани бошига қўйиб дам солди. Дам солишларини хам қаттиқроқ овоз билан солар эканлар. Шундай хожатлар билан бориб дам солдириш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бу каби ишлар йўқ. Агар ҳамма Қуръон ўқишни билганида эди шу каби ношаръий ишлар бўлмаган бўларди. Дуолари ижобат бўлиши аниқ бўлган саҳобалар ва Аллоҳнинг дўстлари ҳам бундай ишни қилишмаган. Одамлар уларнинг ҳузурига борганларида ҳожатини ўзи каби гуноҳкор инсонлардан эмас, балки қодири мутлоқ бўлган Зотдан сўрашни таълимини берар эдилар. Қолаверса бу иш билан борганларни ҳожати эмас, балки ўша уйда ўтириб олиб одамларни бошини айлантирётганларнинг ҳожати битмоқда. Валлоҳу аълам!