Ассалому алайкум! Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳу қуйидаги ҳадисни айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам такбири таржима айтаётганда қўлларини елка баробар кўтарганларини кўрдим, рукуда тадбир айтаётганларида ҳам, “Самиаллоҳу лиман хамидаху” деганларида ҳам шундай қилдилар. Сажда қилаётганларида “Раббано ва лакал хамд” дедилар, лекин қўлларини кўтармадилар. Саждадан бошларини кўтараётганларида ҳам бундай қилмадилар. Шундай ҳадис ўқиган эдим. Саволим нега биз бундай ўқимаймиз?
– Ва алайкум ассалом! Таржима эмас таҳрима, тадбир эмас такбир бўлади.
Чунки у зотдан бошқа кўплаб саҳобалар ундай қилмасдан ўқиганлар. Бу масала ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан икки хил ривоят бор. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ қилмаслик ривоятини кучли, деб билганлар. Аслида гап ундай қилиш жоиз ёки ножоизлигида ҳам эмас, ҳаром ёки макруҳлигида ҳам эмас, балки қилиш афзалми ёки қилмаган афзал – шу тўғрисида. Валлоҳу аълам!