Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намозида қиёмда туришда оёқлар ораси

08:49 / 02.08.2019 | Javohir | 1986
Ассалому алайкум! Жамоат намозида қиёмда турганда икки чеккамдаги одамлар мендан сал узоқроқ турса, уларни ҳам улашлик учун оёқ орасидаги масофани катталаштирса бўладими? Яъни елка кенглигидан ошса? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафда жипслашиб туришга буюрган ҳадисларидан саҳобалар ҳам тобеъинлар ҳам ва улардан кейингилар ҳам ошиқни ошиққа ёпиштиришни тушунган эмаслар. Саҳиҳул Бухорийдаги Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳунинг ҳадисларини ўқиганлар эса елкани елкага теказишга амал қилиб, имом Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган тиззасини шеригининг тиззасига ва ошиғини шеригининг ошиғига ёпиштиришга амал қилишмайди. 

عن النعمان بن بشير رَضِي اللهُ عَنْهُ قال : أقبل رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ على الناس بوجهه، فقال : "أقيموا صفوفكم (ثلاثاً)، والله لتقيمنّ صفوفكم أو ليخالفنّ الله بين قلوبكم" . قال النعمان :فرأيت الرجل يلصِق منكبه بمنكب صاحبه، وركبته بركبة صاحبه، وكعبه بكعبه . رواه أبو داود 

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга юзланиб, “(уч бор) Сафларингизни текиз қилинглар, Аллоҳга қасамки ёки сафларингизни текиз қиласизлар ёки Аллоҳ қалбларингизни бир-бирига тескари қилиб қўяди” дедилар. Нўъмон айтади: Мен кишининг елкасини ёнидагининг елкасига тиззасини ёнидагининг тиззасига, ошиғини ошиғига ёпиштирган кўрдим”. Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat