Ассалому алайкум! Онам билан яшаймиз. Ўзим ҳали оилали эмасман. Жуда зарурат бўлгани учун катта миқдорда қарз олганман. Ҳозир бир ишхонада ишлаяпман. Ойлик миқдорим қарзимни тўлаш учун жуда камлик қилади. Йиллар давомида ишласамгина у пулимни қайтара оламан. Лекин қарз берган одам билан қайси муддатгача қарзимни қайтаришим ҳақида аниқ гап бўлмаган. Саволим, мен қайси муддатгача қарзимни қайтаришим керак бўлади? Олаётган ойлик маошимни қанча миқдорини қарзимга беришим керак? Бутунлай ҳаммасиними? Қарздор одам ўзидан ҳам кўра муҳтож одамга қарзи бўла туриб садақа берса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарздор одам бировга садақа бериши мантиқсизлик. Қарзин ҳақдор сўрагунича кечиктириш мумкин. Имкон қадар ўлмасдан олдин қарзни тўлаб қўйиш керак. Чунки ҳозирда фарзандлар отанинг қарзини тўламай қўйишган. Валлоҳу аълам!