Ассалому алайкум, муҳтарам устоз. (хўжаинимнинг почтасидан фойдаландим) Сизга савол ёзганда ҳам жуда ҳаяжонландим. Инсоннинг сўзлашиши, унинг кимлигини англатади деган гап бор, шунинг учун билимсизлигимни айбга йўйманг. Яқин кунларда буён Ислом.уз да кўп бўлдим ва бир қанча нарсаларни ўрганиб келмоқдаман. Бундан олти ой илгари лицейда ўқитувчилик қилар эдим. Ҳозирда эса ишламай, уйда Қуръони Каримни хатм қилиш ҳаракатидаман. Инша Аллоҳ уни тамомлаб яна ишга янги ўқув йилидан чиқсам, лицей ўқувчиси ва устоз орасидаги маҳрам ва номаҳрамлик муносабати қандай бўлади? Жудаям ўқувчиларимга илм бергим келяпти. Ўйланиб қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Шариат ҳукмларига риоя қилинса, бўлаверади.