Ассалому алайкум! Бир нарса кўп йиллардан бери қийнаб келмоқда. Бир рус миллатли қўшним нима учун мусулмонлар намоз ўқишганда қора куб(каъба)га сиғинасизлар деб сўраб қолди. Ёш эдим, нима деб жавоб беришни билмай “Буни Аллоҳ буюрган, негаки намозда тартиб бўлиши учун, йўқса ҳамма ҳоҳлаган тарафга қараб ўқийди. Исломда тартиб интизом биринчи ўринда” деб айтдим. Қўшнимга тушунтиришда ҳато қилиб гуноҳга ботиб қолмадиммикан?
– Ва алайкум ассалом! Мусулмонлар у ёққа сиғинмайди, ҳамма бир интизомга амал қилиши учун бир тарафга юзланишларига буюрилган. Каъба бузилиб кетса ҳам ўша томонга қараб намоз ўқишади. Аслида Исломнинг интизомига аҳамият берган кофирлар Аллоҳнинг бу интизомидан ҳайратда қолишади. Мукаммал даражада дастурул амал тузилган. Инсонларнинг ўз хоҳишларига қўйиб берилганда кимлардир ҳозирги қилинаётган тўйларга ўхшаб палапартишлик, ҳатто баъзилар хотинининг елкасига миниб намоз ўқишни ҳам жорий қилган бўлар эди. Валлоҳу аълам!